Депутатлар электрон сигареталар (тамакини иситиш тизимлари эмас, вейплар) муомаласини тақиқлаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди. Соғлиқни сақлаш вазири бундай сигареталар ёшлар орасида кенг тарқалганини айтиб, уларнинг зарари ҳақида маълумот берди.
ССВ ҳузурида дориларини ишлаб чиқарувчилардан тўғридан-тўғри харид қилиш ҳамда уларни ҳудудларга етказиб бериш имкониятини берувчи Харидлар маркази ташкил этилмоқда. Шифохоналар учун дорилар 15 ойлик талабдан келиб чиқиб сотиб олинади, яроқлилик муддати яқин қолган дориларни харид қилиш тақиқланади.
Соғлиқни сақлаш вазири в.б. Асилбек Худаяров «Док-1 Макс» иши сабаб ногирон бўлиб қолган болаларга «кафолатланган тиббий ёрдам» кўрсатилаётганини айтди. Айни вақтда, у журналистлардан боласини даволашда ёрдам ололмаётган ота-оналарнинг эътирозларига доир маълумотларни шахсан тақдим этишни сўради.
«Ҳар бир тизим бошида турганларнинг ўзи ва жамоасида коррупцияга қарши курашиш бўйича хоҳиш бўлиши керак», — деди ССВ раҳбари Асилбек Худаяров. Аксарият ҳолатларда порани берган одам жазоланмай қолаётганини айтган вазир в.б. унинг жамоаси коррупцияга қарши курашишга тайёр эканини таъкидлади.
Соғлиқни сақлаш вазири в.б. Асилбек Худаяров мактаб ва боғчаларда ўтказилган тиббий кўрик натижалари ҳақида маълумот берди. Ўқувчиларининг деярли 28 фоизида ва тарбияланувчиларнинг 26 фоизида турли хил касалликлар, жумладан, анемия, асаб тизими касалликлари ва юрак нуқсонлари аниқланган.
ССВ раҳбари 2024 йил охиригача Тошкент шаҳрида дори воситаларига электрон рецептлар жорий этиш режаларини маълум қилди. Бу тизим рақобат муҳитини яратиб, шифокорларнинг «жуда кўп кераксиз дори-дармонлар»ни ёзиб беришининг, шунингдек, контрабанда маҳсулотлари сотилишининг олдини олади, деди у.
Асилбек Худаяров Амрилло Иноятовнинг ўрнига соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Шунингдек, у Президент администрациясининг Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбарининг биринчи ўринбосари лавозимини ҳам сақлаб қолди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг